Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

ЗИНАИДА ГИППИУС

17.05.2004.

IУнут мени, эй дунё, унут,Хотирангга юк бўлар исмим.Мен – башарнинг чекига тушганХавотирнинг улкан бир қисми.Гулга кирар боғларинг чаппор,Капалаклар ўйнар – раққоса;Менда эса... Менда тобораКенгайётган юҳо гилкоса.Кўкида бахт мушаклари мўлИстиқболга киряпсан, ахир;Мен – мушаклар пақ-пақасиданВаҳма олган бир бадбин шоир.Мен – сўқирман, байроқларни, о,Йиртгим келар... парда каби туюлар.Жинниман ё – юракнинг гоҳоЧандиқларин силагим келар.Балки сенинг солномалардаТўлиб ётар бундай ғайирлар.Эринмасдан мошу гуручдайХотирангдан ташла айириб.Уддасидан чиқолсанг агар,Қолдирмасанг бирор асоратХотиранг, оҳ, фақат гуллардан,Мушаклардан бўлар иборат.IIТегарамда беҳисоб қуртлар,Қўлинг тегса, сесканади эт.Текинхўрлар, жирканч, сурбетлар,Ғумбаклари ўзидан-да кўп.Бир-бирига айқашиб ётганИлонлар зўр бериб вишиллар.Цўрқинч эмас, нафрат уйғотарОғу тўла косадай тишлар.Тўнкарилиб ётадир беорОппоқ кетли калтакесаклар.Қурбақалар буи;ирлар кур-қур,Ирғишлайди телвакезикдай...Бармоқларим учлари муз-муз,Тегарамда совуқ уфунат.Айланмайди тилим ҳам... ТуйқусКўкрагимда тингандай соат...Наҳот энди музласам мутлоқ? –Бир исёндан титрар қарочуқ."Исингил", деб қондан қизилроқБир ютум май узатади уфқ...
Кўнгил шеваси · 200646 satr