Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar va dramatik doston

Кўнгил шеваси

Нодира Афоқова · Тошкент, 2006

ЎзР ФА «Фан» нашриёти

ИЖОД БАХТИ, ЯРАТИШ БАХТИ

Soʻzboshi

Шеърият инсон қалбининг тўрт фаслига тааллуқли ҳис-туйғуларни бутун қайноқлиги, аччиқ ва талхкомлиги билан ўзгалар шуурига етказиши лозим. Ана шунда унинг ҳақиқий латофати ва мафтункорлиги бутун кўлами ва қирралари билан намоён бўлади.

Ҳозир нима кўп, тўрт мисрани вазнга солиб, қофиялаб ўзини шоир деб ҳисоблайдиганлар кўп. Уларнинг аксарияти ўз «яратмаси»нинг мазмун-моҳияти, умуминсоний туйғуларга алоқадорлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Чунки улар қўлга қалам олиш, нималар ҳақида ёзиш, энг муҳими, ёза олиш масъулиятини чуқур ҳис қила олмайдилар. Мана шу нуқтаи назардан қаралса, Нодира Афоқова ўзбек шеъриятига ёниқ дил, катта жасорат ва ўзигагина хос ғоявий-эстетик нигоҳ билан кириб келди.

Шоиранинг ижод маҳсули билан танишар эканмиз, бу яратилмаларда она замин меҳри, умуминсоний кечинмаларнинг қай-ноқ нафаси уфуриб турганлигини сезамиз. Шеърдан-шеърга, тўпламдан тўпламга шо-иранинг ўсиб-улғайиб, баркамоллашиб бо-раётганлигининг шоҳиди бўламиз. Бу эса ижодкор учун энг катта бахтсизлик санал-миш ўз-ўзини ва ўзгаларни такрорлаш йўлидан эмас, балки ҳар бир сўз, ҳар бир мисра ва бандда ўзлигининг инжа қирра-ларини нафис, тароватли тарзда ифодалай олаётганлигидан далолат.

Нодиранинг ушбу тўплами «Кўнгил шеваси» деб номланибди. Бундай метафорик ном эса улкан инсонийлик, ҳақиқий фуқа-ролик пафосини рамзий ифодалайди. Чунки инсон кўнгли, айниқса шоира кўнгли ўлчам-га берилмайди. Унда инсонга меҳр-муҳаббат, шафқат, ёвузликка чексиз нафрат — сот-қинлик, хиёнат ва мунофиқликка қарши бо-ришдек жасорат туйғулари жолангандир:

Фарздай амал қилса сафолат, риё,

Залолат, беорлик саналса суннат;

Яшаш усулига айланса гўё

Не-не жўмардларни йиқитган туҳмат;

Номард кетаверса кетгандан бири,

Бири тубан кетса кетгандан агар

Жим турса бўларми, юрса бўларми,

Ухласа бўларми шунда?!

Алҳазар,

Куйласа бўларми, кулса бўларми,

Курсида ўтирса бўларми?

Филҳол,

Қандайдар идора-пидораларда

Бўларми ишласа кириб бемалол?!

Йўқ, ичимга қандай сиғадир жоним,

Энди тил қинида ётмас сўзларим;

Асрий тушларини уйғотар қоним,

Чарақлар дудама ханжар — кўзларим.

(«Шавкат Раҳмоннинг Шавкат Раҳмонга мактуби»)

Китобнинг номи билан танишар экансиз, истар-истамас қалбингизни беҳад оғир бир хавотир чулғаб олади. Чунки шоира ўз зим-масига бутун ҳақиқий шеърият тўла ифо-далашга ожиз залворли бир вазифа олган. Аммо тўпламга киритилган шеърлар билан бирин-кетин танишиб борар экансиз, аста-секин ана шу хавотир тарқалиб, унинг ўрни-ни изчил шоирона нур эгаллаб олаётганли-гини ҳис этасиз:

Мен шеър айтсам, тўлиб кетган ичимни айтдим,

Номардларнинг ҳукмига гоҳ ўчимни айтдим.

Олқиш учун айтмадим, йўқ, қаҳри қаттоллар

Эрмакка деб нишон олган қушимни айтдим.

(«Мен шеър айтсам...»)

Нодира, гарчи замондошимиз ўй-фикрлари, кўнгил дардларини қаламга олгандек тасаввур туғдиради. Лекин унинг ҳар бир шеърида замоний ҳамда маконий чегаралар сарҳадсиз эканлигини, оддий инсон дардлари башарият дарди билан бир, оила орзулари эса бутун бир Ватан орзулари билан омух-та эканлигини туйиб ҳузур қиласиз:

Ёлғонлар майсадай унган дунёда,

Ботирлар чўпчакка кўнган дунёда,

Не қалблар чақмоқдай тинган дунёда

Дўстингман дегани дўстни алдаса,

Шоири муқаддас Сўзни алдаса;

Сиррингни пистадай сотсалар беор,

Риёдан, фисқдан қилмасалар ор,

Қош билан қабоғинг кўзни алдаса...

Барибир қиёмат келмагай қойим,

Қуламас бу осмон;

Қуламас токим

Сўзни бир паридай суйганлар бордир,

Ҳақ Сўз деб мажнундай куйганлар

Бордир...

(«Устоз Насрулло Шукруллаевга»)

Нодира шеърларида камёб бир хислат балқиб туради. Бу эса топиб айтиш, бетак-рор тасвирлаш ва ифодалаш, энг муҳими, ўзига хос дадилликдан иборат. Шу боис шо-ира асарларидаги ҳар бир тафсил, ҳар бир поэтик хулоса ўзининг бўй-басти, таровати ҳамда ўзигагина хослиги билан шеърхонни мафтун этади. Ўз дардини ўзгаларга юқтириш, ўзгаларнинг дил ярасига малҳам бўлиш эса ижодкорнинг машқлари зое кетмаслиги-дан далолат беради:

Оҳ, энди берайин сенга қандай ном,

Мен очган қитъасан, юлдузсан зинҳор

Эй, бақор ишқида қисмати хазон,

Эй, хазон бағридан термулган баҳор!

(«Кеч кузда очилган гул ила мулоқот»)

Ёки:

Юлдузларнинг юртида Вақт йўқ.

Наҳот, одам баридан ночор?

Йўқ-йўқ, боғда гуллаб жийдалар

Ва бодомлар тўкаркан гулин

Кўзларимга боқса қаттиқроқ

Чекингайдир ҳар қандай ўлим.

(«Беморлик»)

«Кўнгил шеваси» тўпламига киритилган шеърлар билан танишиб чиқиб, шундай ху-лосага келдимки, шоира ижод бахтига, яра-тиш бахтига эришган чинакам истеъдод со-ҳибидир. Бу нарсага у қалб билан фикрлаш, ақл билан ҳис қилишдек ноёб шоирона таланти орқали эришмоқда.

Баҳодир САРИМСОҚОВ,филология фанлари доктори, профессор,Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси