ОЙСИЗ КЕЧА ЭЛЕГИЯСИ
25-27.12.2004.
Ойсиз кеча, юлдузсиз кеча...Ваҳим олар зулматдан юрак.Улкан Вақтдан узилган парчаҚора байроқ каби ҳилпирар.О Туркистон, қарри афсунгар,Ўзгармаган гўё тамойил:Зулматистон кечалариданБирин яна қилар намойиш.Бу тун ютиб барча рангларниҚора илон каби сурилар.Нигоҳимни қўйворсам бехосЗимистонга қандай урилар!Изсиз йитган гуллар, алафлар,Муҳташам боғ бўлгандир ғойиб.Киролмасдан қора ўтовнингТеграсида тентирар Ой ҳам.Бу афсуннинг кучин кесароқПайпасланиб сувлар шарқирар;Арвоҳ каби судралар шамол;Жуда ўткир ислар барқ урар;Ингроқларга, хўрсиниқларгаТўлиб кетар кечанинг ичи –Чиранару, етмас уларгаБу зуғумкор зулматнинг кучи.Кўзим... кўзим – бамисли уммонБу сасларни дарёдай ичар;Сўнг... у кўра бошлар бемалол,Гарчанд ойсиз, юлдузсиз кеча.