Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

ЎРХУН ТОШЛАРИ

Январь, 2002 йил

Айтгин, улар ўзи асли тошмиди,Саккизинчи аср, ўзинг бўл цози.Тош бўлса не учун кетмади йитиб,Ё сувлар оқизиб, ё қумлар босиб?Ким кўрибди тошнинг сўзлаганини,Сўзлаб туриб яна бўзлаганини;Отаси, бобоси, етти уруғи,Етмиш ьқавми бордай «ўз»лаганини?Йиғламанг, тошларим, йиғламангиз кўпТабғач деган бало этилгандир даф,Десам, дийдаси тош қотган болам, дебТошлар отаверар юзимга қараб.Ҳорғин йўлчиларим, чўзилинг бирпас,Бирпас бағримизни цон қилмай туринг.Десам, кўнмас, кўнмас... Бу тошлар кўнмас!Айтиб йиғлайберар дардини ҳўнг-ҳўнг.Не учун келдингиз мунча узолиб,Оқиб кетмадингиз, кўмилиб ёки?Ёки дедингизми, ўйловда қолибШулар ҳам заққумлар ютсинлар токи.Йигирманчи аср, ўзинг бўл қози,Бул ажаб савдога топайлик маъни:Айтгин, улар асли тошмиди ўзи?Ким кўрибди тошнинг бўзлаганини...
Кўнгил шеваси · 200624 satr