«Юрак, гулим, тоза гулнорим...»
3-4.01.2004.
Юрак, гулим, тоза гулнорим,Чиннигуллар ўсган гулзорим.Сенга мунча ўч бўлди дунё,Тўнғизларга дўст бўлди дунё.Макруҳнийят, ҳаромнафас, қўрсНокасларга қолдинг юзма-юз.Пайт пойларлар чалғилар тутиб,Кун кўрарлар гулларинг сотиб.Ўшаларга боқдими замон?Алъамон, ҳай!Минг-минг алъамон!Сени қандай асрай, ҳалолим,Шум дунёга зинҳор уволим.Колар бўлсак, савдо бўламиз,Кетар бўлсак, адо бўламиз.Йўқ-йўқ, ҳар кун юлаберсинлар,Тонгда яна пайдо бўламиз.Шабнам-ку бу, тунги нам-ку бу,Кўз ёш эмас, ўзинг айт кулиб.Шу устингдан кулган дунёниШабнамларга ташла ғарқ қилиб.Қиличдай чиқ тонглар қиниданКунлар – кураш майдонидир, бас.Мингта дунё бир бўлса бўлар,Битта Гулга бас келиб билмас.