«Битта ўзим қолдим оқибат...»
1 январъ 2004 йил
Битта ўзим қолдим оқибатҚаротўфон мусибат куни.Тарсиллатиб кўксига урганБиродарлар, жигарлар қани?Панажойдан боқар кўз қисиб,Барисида туҳмат қиличи.Сал дадилроқ бўлмоққа тағин«Дўст» сўзининг қонини ичиб.Оҳ, йўқотдим, ёмон йўқотдимЙўқ, йўқотиб бўларми йўқни?Одамларни бузишдан бўлакДунё, бошқа ҳунаринг йўқми?Юрак, ахир, ягона мулким,Талон-тарож этар ўшалар.Чечакгуллар ўсган даладанЭтик билан ўтар ўшалар.Дунё, ахир қўтир итларингОчарвоҳдай ғажир умримни.Ҳидсирарлар луқма гўшт билибҚайга қўяй дилим – қумримни?Дунё, балки ётарман бир кунҚонга ботиб, заминни қучиб.Парчинлар, оҳ, балойи кабир –Ўт, сув эмас, туҳмат қиличи.Шунда тоғлар ўсар жисмимдан,Шунда куйдай тинглайсиз тунлар:Минглаб марта недир жаранглабУрилару, қайрилар, синар.