«Барибир гўзал-ку бу оқшом...»
Барибир гўзал-ку бу оқшом:Осмонда сайёра ой билан,Заминда ойпараст сой биланБарибир гўзал-ку бу оқшом.Йиғласа йиғлабди бир аёл,Бошида айланиб минг хаёл,Мангудир на камол, на завол,Мангудир, гўзалдир бу оқшом.Юлдузлар – сир тўла кўзлардир,Ва ёким ҳур босган излардир,Ё кимдир ичиккан сўзлардир –Шу билан гўзалдир бу оқшом.Атрофда минг савол, минг жавоб,Ҳам кўзёш, ҳам гуноҳ, ҳам савоб.Изтироб?Нимадир изтироб?Гўзалдир, гўзалдир бу оқшом.Олмалар тўкилмай туролмас,Шамоллар куй айтмай юролмас,Гарчики ҳамма ёв, дўст эмас,Барибир гўзалдир бу оқшом.Бўғизга битта сўз тиқилса,Шу сўздан дунёлар йиқилса,На қилар ухламай чиқилса,Гўзал-ку, гўзал-ку бу оқшом...