Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

ЙЎҚЛОВ

19.04. – 02.05.2005.

Тоғ ҳам кўчиб кетарми, она,Боғ ҳам кўчиб кетарми, она?Осмонини мангуга ташлабОй ҳам кўчиб кетарми, она?Гулга кирди тўнган бир фасл,Видо айтдинг маҳзун бир боқиб;Уни севиб-севолмай қолдимГўзаллик ва йўқотиш ҳаққи.Оғир эди қўлларинг... Ё раб!Силкидинг-у, учиб кетдинг Сен.Қалдирғочлар кўчди биз ёққаМангуликка кўчиб кетдинг Сен.Тоғим йўқми суянай десам,Боғим йўқми суйинай десам?Ойим йўқми дил тўнса эндиМеърож этай, тўйинай десам?Мунофиқлик, таъна, хиёнат,Фисққа тўла оламда, ахир,Йўқми энди англанмаган бахт —Ҳузурингга шошилмоқ бахти?!Манзилларим сенсизми энди?Келмоғиму кетмоғим тайин –Энди сендай кутолмас мени,Кузатолмас ҳеч ким сендайин.Нисбатингда таносиб борми,Тушунмасман тарзингни оё –Шодликларинг шунчалар озми,Шунча кўпми ғамларинг, дунё –Тоғим йўқми суянай десам,Боғим йўқми суйинай десам?Оҳ, бу ғамлар... куфр сўзлатгай –Ойим йўқми сиғинай десам?Бўлакларга бўлинган ФурсатТурфа номда ўтар экан жимБораяпман Сендан узоқлаб...Яқинлашиб боряпман... балким?..Балким...
Кўнгил шеваси · 200637 satr