АРОСАТ ФАСЛИ
20.01.2002.
Шодмон қўшиқларни ёзмайман, она.Ҳали олисдадир биз кутган баҳор,Қуёшга ишониб бўлмайди ҳали:Шошилиб гуллаган дарахтлар –Энг яхши ўлжаси совуқнинг;Йиғлаётгандирсан боғларга қараб:Энг ҳалол ризқидан айрилган қишлоқ.Шодмон қўшиқларни ёзмайман, она,Кўнгилнинг энг олис иқлимларидаБир оғриқ гуллайди ранг-баранг ҳар кеч,Хавотир тумандай ёйилар сим-сим...Алоқ-чалоқ тушлар сабаб, эҳтимол:Мунча хурсанд кўрдим Мўмин Мирзони?Шодмон қўшиқларни ёзмайман, она,Ёлғонларга тўлган бу дунё – гулзор,Ўстирдим-ку мен ҳам унда битта гул:Кўришга бормайман сени ҳар ҳафта...Шодмон қўшиқларни ёзайин қандай?