Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

ЭСЛАШ

2005.

Юлдуздарё туб-тублариданТунда сирли саслар келадир.Шунда, она, сени эсласам,Йиғлайвергим келар негадир.Жавдираган минг кўзли само,Тун – қушлари ташлаб кетган ин,Ёлғизликдан ранги синиқ ОйЎхшайверар сенга, оҳ, нечун...Бозор каби гавжум бу дунё,Тасаввурга сиғмайди у кенг,Ҳеч ким билмас кунжида танҳоЖимжитгина яшаб ўтдинг Сен.На бир талаб ва на бир инжиш,На бир тама, на бир маломатЯшаб ўтдинг ҳар тонг ва ҳар кечШукру тавба сафосида маст.Пахса томда ўсса қизғалдоқ,Лойсупангни салқинлатса ел,Суюнардинг, яйрардинг қандоқ...Туйганмисан бу бахтни, эй дил?Нечун дейман, бунчалар хоксор,Пойимизда дарёдай оқдинг?Ғанимга ҳам соғинмай озор,Ёмонларга жилмайиб боқдинг?Сен-ку дилнинг ҳою ҳавасинТўққиз жонга алишдинг.Биз... оҳ!Бу оламнинг кайфу сафосинСендан кўпроқ қадрладик гоҳ.Бу дунёга келдингми, кетдингКимдир билди, билмади кимдир.Менинг учун оламни лекинҲувиллатиб кетдинг-ку, ахир...
Кўнгил шеваси · 200633 satr