Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

«Ёлғонлар майсадай унган дунёда...»

Устоз Н.ШУКРУЛЛАЕВга
Ёлғонлар майсадай унган дунёда,Ботирлар чўпчакка кўнган дунёда,Не қалблар чақмоқдай тинган дунёдаДўстингман дегани дўстни алдаса,Шоири муқаддас Сўзни алдаса;Сиррингни пистадай сотсалар беор,Риёдан, фисқдан қилмасалар ор,Қош билан қабоғинг кўзни алдасаБарибир гқиёмат келмагай қойим,Қуламас бу осмон;Қуламас токимСўзни бир паридай суйганлар бордир,Ҳақ Сўз деб мажнундай куйганларбордир;Қайдадир ҳалоллик эътиқод токим,Эътиқод – оятдай мангу ёд токим;Қайдадир шукурдир еган нонлари,Энг тоза ният-ла отар тонглари –Шулар бор, қўпмагай қиёмат қойим,Ишонгим келади, ишонгим.
Кўнгил шеваси · 200620 satr