Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

«Тунлари қасирлаб музлар кўчади...»

Январь, 2003 йил

Устоз Ғ.ЗИКРИЛЛАЕВга
Тунлари қасирлаб музлар кўчади,Тонггача шитирлаб ўсар майсалар,Кундузлар ҳаётбахш шуъла ичади,Ниҳолга айланар санчиқ найзалар;Оқшомлар заминнинг ўру қиригаРанглар эланади мангу безавол –Тўнғиган оламни бегап, жимгинаКўринмай безатар, ўзгартар баҳор.Кўринмай қайнайди булоқлар сокин,Айқирган дарёлар ўсар шиддаткор,Мунис далаларнинг безавол кучинРизқу насибага дўндирар ҳалол.Кўринмай, аёзнинг тошдай қаъридаНеларни бағрида асрар илдизлар —Ям-яшил шовиллаш, тирик қасида,Минг рангга йўғрилган баҳорлар,кузлар...Юлдузга гқўл чўзар ёвқур ўғиллар,Бақувват оёғин дарахтдай тираб –Юзини ҳижобдай ёпганча гулларЕр ётар уларга меҳрибон қараб.Гарчи шиддатида қорнинг забти бор,Ортига боқмагай тошқин дарёлар;Лекин тоғлар турар сокин, пурвиқор –Ўзи билмай шонга чўмган боболар...Туйғуларим менинг, балки билмасман,Сенинг қай инингда ростлаган қанот.Лекин таъзимдаман, ахир, кўринмасШу кучларинг билан собитсан, ҳаёт...
Кўнгил шеваси · 200629 satr