«Ястанган Ер, униққан Осмон...»
8 октябръ 2005 йил
Ястанган Ер, униққан Осмон,Тахламлари намхуш бир ҳаво,Ва сокинлик ичра кенгайибКетган каби туюлган дунё.Саҳарларда сафбузуқ, дилгирУчиб ўтган маҳкума ғозлар,Япроқларнинг бандида чирт-чиртАйрилиқдан куйлаган созлар.Шудринг бўлиб тушган бир хабар,Шудринг бўлиб учган хаёллар.Ва гулханнинг дудида сўнг борҚуёш тафтин туйган хазонлар...
Йиғлама, дил, кўҳна чизги бу,Рангларини янгилар Фурсат.Сен ўзингга кўзёшдай мангуКуйлаб ётган жилғани кўрсат.Йиғламагин, ўсаверсин Вақт,Истамасак, дахли йўқ бизга.Амон-амон алёрлардан айт,Ва қадаҳинг чўқиштир Кузга...