«Остонамда хазон ётади –...»
27.09.2006.
Остонамда хазон ётади –Билдирмай хат ташлаб кетар куз.Намозшомлар сезаман тугақус:Қуёш бунча шошиб ботади?Заминдан то осмонга қадарСочилган-ку гўзаллик,тилсимНечун яна тунлари юм-юмУнсиз йиғлаб чгақар майсалар?Олам ётар сукутга ғарқ, жим.Дарёларда босилган исён,Ҳар саҳарда эркчи, қизиққонҚушларни ким қувғин қилар, ким?Етакламас қайларга хаёл:Кузатишми бу фасл ё куз –Атиргулми боғларда маъюсЁ силкиниб қолган дастрўмол?Саволлари – тугамас оқим,Ёзаверар кузак ҳар куни.Жавоб топмай, мактублариниҚирқинчи бор ташлайман ёқиб...