Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

«Бухорони Сизчалик суйсак...»

12 декабръ 2005 йил

Устоз Садриддин САЛИМОВга
Бухорони Сизчалик суйсак,Фидо бўла олсак беғараз;Ҳасратида шамдайин куйсак,Бўлолсайдик С и з ч а юртпараст;Нигоҳимиз, кулишимизданФаришталар чексалар ийзо;Юпунгина туришимизданТалвасага тушса шум дунё;Майда каслар отаверса тош,Тураверсак тоғдай босабот;Муҳаббатдан тиланиб имдод,Ҳайратлардан боғласак қанот;Мансабу шон савдоларигаС и з д а й кулиб ўтсак бепарво;Субҳи содигқ дуоларидаҒанимга ҳам тиласак тақво;С и з д а й, фаьқат С и з д а й яшасак 20Қандай тоза бўларди дунё!С и з д а й, фақат С и з д а й яшасакКим бўлурдик? Валийдир оё!Пойимизда оқар эди Вақт,Рақобатда мағлуб, карахтдай.Ўлтирардик қирғоқларидаБоши кўкка туташ дарахтдай...
Кўнгил шеваси · 200624 satr