Асосий қисмга ўтиш
Munojotlar

«Тош, тиконлар пойимизни тилгуси...»

2005.

Тош, тиконлар пойимизни тилгуси,Гоҳи имкон, гоҳи куч қирқилгуси,Ҳақ йўли дор узра чунки бўлгуси,Ҳақ йўлида ким фидодир билгуси:Ҳақ йўли, албатта, бир ўтилгуси.
Ухламас Ўрхунда тошлар, айтадир,Орию моли талошлар айтадир,Косаи сабр – кўҳна лошлар айтадир,Етмаган, етган у дошлар айтадир:Ҳақ йўли, албатта, бир ўтилгуси.
Хоҳ кураш гулханлари ичинда юр,Хоҳи жимлик чодиринда четда тур,Токи кўнгил матлабингдир эрк, ғурур,Токи кўнгил бахт эмас, ҳақ истаюрҲақ йўли, албатта, бир ўтилгуси.
Ўзбегим, жонсўз бегим, ёдингда тут:Бағрима боссам деган ҳар итми, битСабр косанг этди қўрқмай итялоқ,«Итялоқ»ни унга қарши эт яроқ,Ҳақ йўли, албатта, бир ўтилгуси.
Кўп улуғ йўл йўлчисисан, ётма, дил,Чиқ қуёшдек, ал-абад лек ботма, дил,Ғафлат — оғу тотли, андин тотма, дил,Бас, кучингни дайди елга сотма, дил,Ҳақ йўли, албатта, бир ўтилгуси.
Кўнгил шеваси · 200625 satr