Асосий қисмга ўтиш
Munojotlar

«Надур манзил? Билолмасман, агар йўлдур...»

2005.

Надур манзил? Билолмасман, агар йўлдур залолатлар,Агар йўлдур қабоҳатлар, аросатлар, асоратлар,Етар, бас, лозим эмди ё кураш, ёхуд ҳалокатлар,Етар, бас, чекдан ошқондур бу қарғиш, бу ҳақоратлар,Тўлуғдур, балки тошқондур тубанлик ҳам сафолатлар.
Етар, токай бўлурмиз ноасл, нокаслара эрмак,Ўшал эрмакталаб номардлар оёғига бош урмак.Керакким қатра қон қолса рамақда андоқ ҳайқирмак:Қўлимда сўнгги тош қолди, кўнгилда сўнгги интилмак,Кўзимда сўнгги ёш қолди, кучимда сўнгги талпинмак.
Қўлимда сўнгги тош не-не жаҳонларни хароб айлар,Кўзимда сўнгги ёш дунёйи шумни ғарқи об айлар,Анинг боис бу йиртқич ваҳши қонхўрлар шитоб айлар:Бу қарғиш, бу ҳақоратлар кучимни тортмоқ истайлар,Тубанлик ҳам сафолатлар ўзимни ютмоқ истайлар.
Агар бўғзимда сўнг сас, «ётма» деб дод этмак истаймен,Шу сас бирлан бу ваҳшат аркини-да титмак истаймен,Демасман, йўқ: «Жим ўлтирмак, йўқалмак, йитмак истаймен,Кўнгилда сўнгги интилмак шу ҳолда кетмак истаймен,Кучимда сўнгги талпинмак амалга етмак истаймен».
Улуғ Турон, ботар эрсанг, қуёшдек ботмоқ истайменТотарсан заҳри қотил гар, ани ҳам тотмоқ истайменЎтар эрсанг, туробингман, йўлингда ётмоқ истаймен,«Улуғим, уйғон-эй, ётма» дебон дод этмоқ истаймен,Қўлимда сўнгги тош қолди – ёвингга отмоқ истаймен,Кўзимда сўнгги ёш қолди – амалга етмоқ истаймен.
Кўнгил шеваси · 200626 satr