Асосий қисмга ўтиш
Munojotlar

«Ким деманг, аввал-азалдан борману, сўзонаман...»

Ким деманг, аввал-азалдан борману, сўзонаман,Эски бир афсонаман, Мажнун била ҳамхонаман,Тори мўйдек ўт ичинда чорасиз тўлғонаман,Мен дутор бирла туғишқон кўҳна бир девонаман,Ул туғишқоним билан бир ўтда доим ёнаман.
Сўрсангиз аслимни – озор устига озорман,Бор деганда йўқ ва лекин йўқ деганда борман,Эй, агар ишқсиз эсанг, кет, сен била ағёрман,Дилларида ғам тўла бечораларга ёрман,Вақти хуш, ғам кўрмаганлардан тамом безорман.
Икки торми икки дарё – бағрида гирдоб, хатар,Икки дарё юрти пора, пора дилдан пардалар,Икки дарё пардаи дил бирла андоқ навҳагар,Мен дуторнинг торларига беркиниб олсам агар,Пардаларнинг ҳар бири бергай бўлак ғамдан хабар.
Асли бу оҳанг эмасдир – хаста кўнгил оҳлари,Мустабид борлиққа қарши чорасиз титроқлари,Токи хўрлик, зўрлигу, ҳақсизлик эрса ҳақлариПардалар узра юриб турган одам бармоқлариКўкрагимдан кўп босар, шундан бўлур толмоқлари.
Токи шоҳлик барқарордир турфа қурбонлар билан,Токи ҳоқонлар гирифтор шуҳрату шонлар билан,Эй жунун аҳли, ёнарсиз токи исёнлар биланЙўқ ишим ҳоким, амалдор, шоҳу ҳоқонлар билан,Биргадурман доимо – ҳамдард бўлғонлар билан!
Токи ипсиз осдилар гоҳ, токи тиғсиз сўйдилар,Токи кўрдинг моҳиятни – кўзларингни ўйдилар,Телба дунё шумлигидан то шу тахлит тўйди гар —Аҳли ғамлар мен каби мажнунсифат галдир бўлар,Шул сабабдан банданинг номини "галдир" қўйдилар...
Кўнгил шеваси · 200630 satr