Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

ТАЛАБА СИНГИЛЛАРИМГА

18 март 2006 йил

Сиз ҳали хаёлнинг осмонларидаЕр исин туймаган ситораларим.Инжа туйғуларнинг айвонларидаЎй суриб ийманган гулнораларим.Шунчалар тозасиз, йиғласин гуллар,Ёмғирлар юзларин ювсинлар юз йил.Энг ўктам йигитлар тополмай журъатШарҳи дил матнини тузсинлар юз йил.Ўн етти ёшимни ўйласам мен ҳамЧакмоқлар чоқилур жоним кўкида.Энди қирқ ёғидан сўкилган олам,Энди чорбоғимда барглар тўкилар...Оҳ, нечун ҳасратдан сўз очдим?Нечун?..Кайдан аён бўлсин Сизга бу доғлар?Сиз, ахир, оҳусиз – навқирон, жўшқин,Оламга энг гўзал кўз билан боққан!
Кўнгил шеваси · 200617 satr