«Бу дунёнинг эркалари, арзандалари...»
11 июнъ 2004 йил
Бу дунёнинг эркалари, арзандалари,Тиллолари, шакарлари – сиз, қандидирсиз.Йўқ, адашдим, осий банда, гуноҳкор банда,Сиз – ер эмас, Оймўманинг фарзандидирсиз.Ярашса гар сизга фақат виқор ярашгай,Юрмоқ нима? Сизга товус рафтор ярашгай.Сўз эмас, йўқ, тилингизга гуфтор ярашгай,Шу қаҳрнок чеҳра сизга минг бор ярашгай.Мен ким бўлдим? –Дунёнгизнинг ўгай боласи,Бир сўз билан тилла топган гадо бўлдим мен.Боғларингиз гулга тўлсин, хазон билмасин,Ҳар лаҳзада куз бўлдим мен, адо бўлдим мен.Мен ким бўлдим? –Дилпарасту сўзпараст бўлдим,Эл маломат қилса ҳақдир, ишқдан маст бўлдим.Туманларга, суманларга, тунга дўст бўлдим,Шундан гоҳо қаршингизда зери даст бўлдим.Мен шеър айтсам, тўлиб кетган ичимни айтдим,Номардларнинг ҳукмига гоҳ ўчимни айтдим.Олқиш учун айтмадим, йўқ, қаҳри қаттолларЭрмакка деб нишон олган қушимни айтдим.Балки қисмат сийловидан кечга қолганман:Курайману, муттасил қор урар бошимга,Юрган сари босаверар йўлимни тикан,Ҳар бир лаҳза курашларсиз кирмас ёшимга.Гоҳи эса толарману, тўнарман, жимжит...Ҳаракатсиз, ҳиссиз, сўзсиз, тош каби қотибБир осойиш тилар кўнглим, келар ўлтиргимКаҳратонли, ҳалокатли ҳаловат топиб.Бу – на инжиш, на шиква, на шикоят, на ранж,Бу – кўнгилнинг ўз-ўзига шарҳи, иқрори.Бу – омонсиз курашларда чорасиз, толган,Гоҳо эса ёлғиз қолган дилнинг изҳори...Майли, сизни арзандаси этсин бу дунё,Майли, мени гирдобида ўйнасин тўфон.Ахир, тақдир ҳаммамизга фалакдан раво,Бошимизда – ақл билан илғанмас осмон.Майли, сизни гулбоғларга бошласин ҳаёт,Майли, ҳар он мен оташнинг ичидан ўтай.Фақат мени бир иқболдан айирма, қисмат –Тирикликнинг ҳар онига шукрона айтай...