БОЛАКАЙ
1998.
Ўттиз иккидами ё иккидаман –Варраклар учиргим келяпти нега?Вужудим бунча ҳур, бунча енгилман,Қанча бўлди зилдай ғул синганига?«Оғримасми боссам гулнинг соясин,Менга сингил бўлсин сувнинг тўлқини,Билгим келар анов қушчанинг исмин»...Саволлар уйғотиб юборди мени!Мен шунча йил, эркам, яшадим қандоқ?Гулнинг соясини босиб яшадим!Ғамим хато эди, шодлигим — хато,Энди ўзанимга қайта бошладим.Энди ўлим унча қўрқинчли эмас,Кўлмаклар ғарқ этар Вақтнинг ҳукмини.Оё мен келтирдим Сени дунёга,Оё Сен келтирдинг дунёга мени...