Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

ШАВКАТ РАҲМОННИНГ ШАВКАТ РАҲМОНГА МАКТУБИ

30 ноябръ 2004 йил

Шоирим, йиқилма, бизнинг йўлимизСўзон кўчалардан ўтгайдир фақат.Ҳақиқат излаган ҳар кимса билсин:Бу - нозил этилган олий Ҳақиқат.Ғаюрлар есалар элнинг ошини;Устидан жоҳиллар ўқиеа ҳукм;Энг эски шаробдай ичса ёшиниҲар битта нобакор, ҳар битта сўқим,Хоинлар очсалар дарвозаларниТўнғизлар меҳробда ушатса ҳожат;Ўз ичидан чиццан хунасалариТортинмай эрларин қилса ҳақорат;Кўҳна хумларида болтаъм, зулматрангУзумлар ўрнида бижғиса ғийбат;Устига шул ғаюр, жоҳил, хунаса,Хоину поинлар этилса иззат;Фарздай амал қилса сафолат, риё,Залолат, беорлик саналса суннат;Яшаш усулига айланса гўёНе-не жўмардларни йиқитган туҳмат;Номард кетаверса кетгандан бири,Бири тубан кетса кетгандан агарЖим турса бўларми, юрса бўларми,Ухласа бўларми шунда?! Алҳазар,Куйласа бўларми, кулса бўларми,Курсида ўтирса бўларми? Филҳол,Қандайдар идора-пидоралардаБўларми ишласа кириб бемалол?!Йўқ, ичимга қандай сиғадир жоним,Энди тил қинида ётмас сўзларим;Асрий тушларини уйғотар қогош,Чарақлар дудама ханжар - кўзларим.Зулмсиз дунёлар соғинчи ҳаққиЙўллардан ўрмондай гувлаб ўтарман.Шаштимни синдирган хўрликлар ҳаққиСасетар жойгача «ҳув»лаб ўтарман.Чақмовдай чақнару ўчмас энди ўч,Ёритар зуғумдан қорайган роҳим.Кўнмасман иблислар шевасига ҳеч,Итоатим шулдур сенга, худойим!Кўнмасман, кўнмаслик суронларидаТолсаму йиқилсам, ўтсалар босибКетарман, кетарман кўрганларимниБоламнинг ёдига туғ каби осиб.
Кўнгил шеваси · 200644 satr