Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

«Сен ўсмадинг, пакана дарахт...»

11 сентябръ 2003 йил

Ғўза, улкан дарахтга айлан...Шавкат Раҳмон.
Сен ўсмадинг, пакана дарахт,Мен қўшиғим эгилиб айтдим,Овозларим букилиб айтдим,Туравердинг безабон, карахт.Баландларда гўзал бир осмон,Гўзал эди кўп баланд тоғлар,Унутилган санам булоқлар...Мен боқмадим, эгилдим чунон.Хаёлларга ўч бўлди дунёШоирхаёл ўйлар ўйлар чоғ,Тиллосочар эртак бўлди боғ –Мен боқмадим, боқмадим асло.Эгилгандан эгилдим ҳамон,Ойим бўлдинг, юлдузим бўлдинг,Кўпирган чўнг булутим бўлдинг,Тоғим бўлдинг уйилган замон.Ростлаёлмай қолдим қаддимни,Куйламоққа кўндим эгилиб,Ё парихон эдинг, эй гулим,Ё афсунлар айтдинг қадимий.Цайга элтай бу букик қадни?Энди ахир ростланмоқ керак-Бир парихон лозиммидирЁ «Овози тош ёрар куйчилар»?..
Кўнгил шеваси · 200624 satr