ОТИЛГАН ҚУШ
06.06.1999.
Шундоқ осмонимда отдилар мени,Шамолга басма-бас учар эдим мен.Кўксимни ўпарди нурлар қуюни,Ҳар не баландлар – паст, учар эдим мен.Бошим айланарди, маст эдим қандоқ.Восвос хаёлларим топар омонлик...Мени осмонимда отдилар бироқ,Айтингиз, қилгандим кимга ёмонлик?Айбим – Тангри озод яратганими?Айбимми – муттасил чорласа само?Айбим – қанотимни сайратганимми?Юксакни севганим – айбиммиди ё?
Энди пастга қараб учяпман шитоб,Ўша шамолларга яна басма-бас.Нурлар ўпмоқдалар кўксимни шу тоб,Сўнггти бор учишдан бўлмоқдаман маст.Кўряпман қуёшнинг ол ёғдуларин,Кўряпман – булутлар мунча беозор,Кўряпман – ёмғирлар маъсум бир пари,Кўряпман – чўққилар ўктам, шаҳсувор.Маъюс хаёлларга ғарқ бўлиб сокинАдирлар ястаниб ётар гунг, соқов.Дунё мунча гўзал,Атроф мунча кенг,Осмон мунча баланд,Сувлар мунча соф!Наҳот, сўнгги дамда кашф этдим сени,Бу сенми – мен яшаб ўтган эй олам?Балки... бу... сен эмас...Бағрига мени олган ўзга дунё...Энди... билолмам..