Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

БУХОРО ДАЛАЛАРИГА ҚАСИДА

14 май 2002 йил.

Дунё ғамларидан дилга тушса зангСоғиниб келарман, ёниб келарман.Ёлғиз сени суйдим кўҳна дунёнингМинг тусда товланган чаманларидан.Гарчанд майсаларинг кўкракка урмас,Гарчанд шамоллари сифта сўзонсан,Бир гиёҳ унгунча болалариниГулдай ишлатгувчи меҳнатмаконсан –Лекин кўзларимга анвойи далам,Зўру заҳарлардан савдойи далам,Отамдай меҳнаткаш, онамдай мунис,Ўзимдай танқайма саҳройи далам.Бир парча булут деб чекарсан оҳлар,Фалакми гоҳ сени унутди, нетай?Гоҳо пойқадами ёқмаган шоҳларЭрамдай боғларинг қуритди, нетай?Гоҳо фаслларга қолдинг алданиб,Гоҳо жигарингни кемирди қуртлар..Тузмакон, кузмакон масканим маним,Ё фалак қаҳҳордир, ё биз – ношудлар.Далам, ювмоқ учун пешонанг шўринОқмоғи керакми юз йиллар оёСувлари ёмғирнинг сувидай ширинЮзта Амударё, юзта Сирдарё?Юзта Амударё, юзта СирдарёБосарми кўксингда гурлаган ўчниАгарда одамдай бўлсанг қасоскор,Агарда одамдай бўлсайдинг кекчи?!Мен эса, истаса – дунёни тузган,Истаса – бузган қавм вакилиман, бас,Лекин сени шунча имтиёз биланСевишдан ўзгаси қўлимдан келмас...
Кўнгил шеваси · 200632 satr