Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

БЕМОРЛИК

21 март 2001 йил

Ўлим, бунча тез келма, ўлим,Ҳали менинг кўзларимга боқ:Ҳали унинг қорачуғидаҚанча ҳаёт, умид, иштиёқ.Ташқарида гул тўкар бодом,Ташқарида гуллар жийдалар,Улканлашар, тиниқар осмон,Ҳаволарда шиддат айланар.Бу шиддатга тан бермай бўлмас,Бу шиддатнинг қўллари қонлиқ,Оларсану гулдай бир нафас,Чиқарганинг – йўқлиқ, хазонлиқ.О, инсонга бунчалар таҳқир,Фалакларда йўқдай адолат;Қизил, сориғ, яшил ва кофурЧопар, кутмас, айланар фақат.Шу тўрт рангнинг айланмасидаНаҳот бир кун тинар овозим?«Шаробингдан ичмайман, ўлим...»Деган наҳот саналар осий?Шамолларнинг рақси мангу, шўх,Чўққиларда абадийдир қор,Юлдузларнинг юртида Вақт йўқ...Наҳот, одам баридан ночор?Йўқ-йўқ, боғда гуллаб жийдаларВа бодомлар тўкаркан гулинКўзларимга боқса қаттиқроқЧекингайдир ҳар қандай ўлим.Кўкрагимда бир салтанат борЧасирлаган беомон чўғдир.Жазбасию рутбаси, тарҳиЎн саккиз минг оламда йўқдир.Теграмда тош қотган мангулик,Ўлим ҳатто чиқармас сасин.Тўшагимда сезиб ётаманТўкилётгангулнингнафасин...
Кўнгил шеваси · 200638 satr