Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

ЗОМИН

9-10.11.2002.

1Осмон – ўша, юлдузлар – ўша,Ҳар кеч сокин оқиб ўтар ой,Тун – сирларга тўлиб оққан сой,Сойдан чиққан кундузлар – ўша;Арчазорлар – беўй, беқайғу,Тонглар тутиб келган шўх бола;Олам – ўша минг йиллик олам...Факат юрак... юрак – аёлғу.2Чиқсам – чиқдим баландга қараб,Тушса – кўзим тоғларга тушди,Озод қўйдим қафасдан қушни,Гул узмадим бировдан сўраб;Шунча кенглик, шунча ҳур насим..Оҳ, бу кўнгил-даҳрийга етмас;«Арчазорлар оралаб кетма!»Емоқ истар таъқиқ олмасин.3Барглар – тиниқ, самолар – тиниқ,Олмос каби бунда ҳар бир тош,Ёмғирлари – тинмагур фаррош,Нафас олсанг, ҳаволар – тиниқ.Маҳшар каби кунлар бағри – соф,Кўзгумисол сувлардан ичибАйланасан кўзгуга шаффоф –Ўзингга ҳам кўринар ичинг.4Яшасанг бу осмон остида,Нафас олсанг ҳаволаридан,Сойнинг айтган наволариданБутун олам тортса осуда;Шу сокинлик ичра адашсанг,Шудринг ичсанг тонгларда алвон –Йиғласанг – дур тўкилгай, ишон,Кулсанг агар – гулиқаҳдаҳсан...5Тоғлар – кўкси ёлдор баҳодир,Қуёш, қуёш – маъсум гулпари;Унут бўлди шеърнинг дафтариЖодулади яшил асотир.Қолиб кетди олисда – пастдаЎттиз беш йил ёдланган қасам:Мени кутманг, енга олмасам,Қолиб кетгум борса-келмасда...
Кўнгил шеваси · 200645 satr