ЛЕВИТАН
Русия, мен кимнинг боласи эдимКулранг осмонингнинг остида яшаб?Дайди ит кунига йўлиқкан етимЮрак шул саволни олганди ушлаб.Дарёлар бағридан музлар кўчар пайтКузнинг рангларида кўринган Ватан –Русия, мен сенга ўгаймидим, айт,Мен сени ким деяй, кимим деб атай?О! Ғазаб, ҳақорат, таъқиб, адоват,Қувғину сургунлар – қисмат балоси,Деб тасалли бердим ўзимга фақатМен – бу русиялик жуҳуд боласи.Қонунлар... уларни кимлар тўқиган?Муттасил қон сўрар, сўрайди қурбон.Ўшалар – руҳимнинг кўзин чўқиган,Ўшалар ўгайдир сенга, онажон!Шафқатсиз фасллар исканжасидаГуллар холстларимдан кетдилар кўчиб.Адоқсиз рутубат, туман остигаҚуёшни яширдим етганча кучим.Одамлар! О ҳашам қуллари беэрк,Мен сизнинг муҳитдан топмадим маъни.Кўксимда баҳорни асради тирикМужик даласининг бир боғ пичани.Одамлар – кибрнинг арзандалари,Яшарлар илашиб ҳавойи шонга.Афзалдир улардан жаҳаннам қаъри...Русия, шулар ҳам фарзандми сенга?!Хаёлчан ўғлингман – кузларни севган,Бисотимда не бор – сенгадир қурбон.Фақат...ул худпараст, қабоҳат, олчоқ,Фикрсиз, муаллақ, риёкор, фосиқ,Мунофиқ, ғийбатчи, иккиюз, қўрқоқКасларни болам деб айтма ҳеч қачон!