ОКТЯБРЬ
12 октябръ 2003 йил
Энди кунлар офтобшувоқдаЕлкасини тоблаб ўлтирар.Дайди шамол аллақаёқданКузги гуллар исин келтирар.Дарё каби сокин оқар Вақт.Боғлар шамдай қотар тунлари.Олам тўнар...Гуллагай фақатЮрагимнинг маҳзун унлари.Теракларга боқаман ўйчан,Тилсим бўлиб туюлар ҳаёт.Олис кетар офтобдайШўх-шанБаҳорларда куйланган баёт.Энди шиддат ёғиларФақатЮлдузлардан шомда...ЭртасиДеразамни қоқар саҳардаДилдираган кузнинг ўртаси.