Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

МУВАШШАҲ

7 октябрь 2006 йил

Сарсондир дунёда муҳаббат деганлар:Аламлар ўтида куярлар хар кеча,Ичарлар бир ҳасрат бодасин пайдар-пайДил билан қадаҳдош тонггача, тонггача...Асафо, музлайди югурик қонгача:Сотилар тегрангда энг олий туйғулар!Ай, бозор этдилар гулни ҳам, дилни ҳам,Изма-из пойлаган ғийбатчи қузғунларДастидан дилхунмиз оҳудай ложарам...Аларга сафардош этгунча, ё Эгам,Сарсон қил то ажал муҳаббат йўлида,Арғувон бодада куяйлик ҳар кеча,Изтироб оташин сипқориб тўхтамай,Денгаздай бешафқат гувлайлик тонггача,Ай. кундуз йиғлайлик то яна шомгача,шомгача...
Кўнгил шеваси · 200616 satr