НОЯБРГА ТАШБЕҲЛАР
14 ноябръ 2002 йил
Бўктирилган овданддай кунлар,Қуёш энди тансиқ кулчадир,Кўпни кўрган шамол эринмайУвоқларни йиғар бирма-бир.Ҳамма нарса пишди-ку, ахир,Куз қозони қантарилди;Ҳайт,Ғўзапоя терма, ноябрь,Совуқ қотдинг, етар, уйга қайт.2Эринмасдан бўяр бемалол –Куннинг икки қоши қорадир.Боғлар шундан бир паришонҳол,Далаларнинг бағри порадир.Ҳар бир лаҳза арафа каби,Йўллар уфққа кириб кетар жим...Ҳей ноябрь,Оқ кўйлагингниУкпар қадаб безаётган ким?