«Аё чарх, сен менинг кўнглим биланму мунча...»
2001
Аё чарх, сен менинг кўнглим биланму мунча қасдлашдинг,Ичида ғунчадек қони – очирмасғаму баҳслашдинг,Қаерда жоҳилу ғаддор – алар-ла сен-ку дастлашдинг,Кўнгил, сен мунчалар нега кишанлар бирла дўстлашдинг,На фарёдинг, на додинг бор, нечун сен мунча сустлашдинг?
Нечун жимсан, бу жимлик бир куни борингни ютмасму?Сенинг кўз ёшинга оёғини чайганлар итмасму?Бу итлар айшини сурса, уятмасму, уятмасму?Ҳақорат дилни оғритмас, тубанлик мангу кетмасму?Кишанлар парчаланмасму, қиличлар энди синмасму?
Агарчи юз йилу минг йил курашгансан-да, толғонсен,Бу кунлар пардапеч ёвинг – мураккабликда гқолғонсен,Жаҳонни бузмаса наъранг, кўнгил, борлиги ёлғонсен,Тириксен, ўлмагансен, сен-да одам, сен-да инсонсен,Кишан кийма! Бўйин эгма! Ки сен ҳам ҳур туғулғонсен!