«Энди тушларимга кирмагин, она...»
23-24.10.2006.
Энди тушларимга кирмагин, она,Қўрқаман ярим тун уйғониб кетсам.Билмайман, бундай ҳис қайдан ва нима?Ва дилда хижил бор бундайин ҳисдан.Биламан, бу сенинг висолинг эмас,Соғинчлар қайтадан қийнайлар жонни.Тушлар тинчимизга қилган каби қасдШамолдай титадир ўчган армонни.Бир ҳолнинг сирига топмасман жавоб,Хаёлдан кетмас бир тасаввур – қайсар:Тушимда-ку ўша-ўшасан, бироқУйғонсам, не учун бегонадайсан?Қандайин ҳоллардан берасан хабар,Қайси дунёлардан юборасан хат?Кўйсимни ғижимлар шунда бир иқрор:Бу гўзал дунёда умрим – муваққат.Руҳим фалакларда кезинар ҳар тун –Бағрига чорлайди асл ошёни.Балки тушдир ўзи умримиз бутун,Ўлим – ўшал тушдан уйғониш они?Қайдадир аслият, қайдадир рўё? –Кўнглим сезадиру, етмайди ақлим.Биламан, тушлар – бу Сен билан гоҳоМулоқот этмакнинг ягона шакли;Биламан, умримиз эмас абадий,Вужуд – руҳ чўзилган муваққат бистар;Барибир, сени туш кўрсам негадирҚалбимни чулғайди қайғули ҳислар,Энди тушларимга кирмагин, она...