Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

МУҚАННА. СЎНГГИ ХАЁЛ

5 октябръ 1998 йил

Миямда ёрилди шанғи сукунат,Кўксимда кулала бўлди эски ўч.Қиличнинг дамига айланди шу пайтОёғим остидан ўтаётган йўл.Осмон бошимгача келди бостириб,Юлдузларни тердим олмадай эркин.Ой энди турмади сира ётсираб,Манглайимга қўнди фазогирдай жим.Туркийларнинг азал кенгликларидаЁввойи оҳанглар нурдай солланар.Чиқиб келар унинг теран қаъриданБек бўлиши аниқ бўлган болалар.Ҳидсираб келарлар ебтўймас юҳо,Болахўр махлуқлар баттол, жангари.Болалар-чи, ўйнай берар бепарвоОлмадай отганим - ситораларни.Асабий қасирлар дайди бир шамолЁвуз башорат бор шумликларида.Болалар-чи, чопар, ўйнар бемалолТуркийларнинг азал кенгликларида.Оловга отаман кийимларимни,Оловга қиламан олов нолалар:Мени куйдирмагин, куйдирма эндиКатта бўлгунича ўша болалар!
Кўнгил шеваси · 200624 satr