Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

МЕРЕЖКОВСКИЙДАН

20 июнь 2003 йил

Қориштирар ҳамма нарсани,Алмаштирар ўрнини бир-бир –Сўнг олдинроқ ўтиб томошаҚилишликни севар Вақт қурғур:Сомеъ бўлиб тинглар одамларОғзи эгри бойнинг ўғлини;Қозикалон этиб сайлашарИззат этиб катта ўғрини;Эшакларга тегар идора,Пошшо бўлар нақ шайтон лаин;Кундалар ҳам фармойиш берар –Кўпчиликка ёқар бу ўйин...Ўйинингни кўп чўзма, эй Вақт,Ҳар нарсани жой-жойига қўй;Ё ўйинда «денгизми, олов»Бўлсин бу халқ...Эҳ, наинки қўй...
Кўнгил шеваси · 200617 satr