Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

XX АСР

25 январъ 2002 йил

Чўлпонга реминисценция
Бир куни пойгадан толар одамзод,Бир куни, эҳтимол, ўзига қайтар.Қонининг энг чуқур ерларида тошҚотган ибтидоий қўшиғин айтар.Бу қўшиқ қуёшдай чиқадир порлабБилмам, келажакнинг қайси асрида.Билмам, шунда қандай номлагай, ажаб,Бизнинг асримизни бизнинг насллар?Ҳақ сўз тилга чиқмай оғир тош кабиДилларнинг тубига чўккан замонниНеолит атарлар авлодлар, балкиЛол қолиб, бундайин тарихдан тониб.Ахир, бу замоннинг қонунлари тош,Чизилган чизиқлар тошдир бегумон.Буғдойми, арпами шўрлик одамзод —Тегирмон тоши у – янчар беомон.Дунёлардан қочиб, яйралай десангЎлан тўшак эмас, кулбалар – тошдир.Ҳақиқат – уммонга отилган харсанг,Кўнгиллар тош эрур, дийдалар – тошдир.Оҳ, ошиқ-маъшуқлар оқ олма эмас,Тош отиб ўтарлар бир-бирларига.Кетсаму мустағриқ бўлсам бир нафасЎрхун тошларининг ипак қаърига...Эҳтимол, бир куни толар одамзодВа тош қафасларни бирма-бир ёрар.Бахмал яйловларда қолган отларнингЁлларини силаб, йиғлаб юборар.Эҳтимол, тунлари болаларигаЧетлаб ўтиб бизнинг замоналарниЁруғ хаёл билан сўйлаб ўлтирарТош давридан қолган афсоналарни...
Кўнгил шеваси · 200632 satr