ҲОЛАТ
Бу кунлар ё чўлоқ, ёки қариган,Устига асосин қўйган йўқотиб.Ёки яхлагану тўниб дафъатанШу куйи асрлар қолгандай қотиб.Бу кунлар муқбилдир, бу кунлар мерган,Адоватлар отар, аламлар отар.Менинг юрагимга лойдан тўралганЁпишқоқ ва булғанч оламлар отар.Бу кунлар...Уларни енгмоғим керак,Мен ўтмоғим керак уларни босиб.Ё дарахтдай қуриб синмоғим керак,Олис уфқларимни дорларга осиб.Ирода пичоғи – нажот пичоғи,Ё ақ л пичоғи – чархланган, кескир –Керак,Бу кунларни фасод ярадайОтармоғим керак умримдан кесиб.