Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

«Мен кетсам бир куни, йиғламанг...»

6 июнь 2002 йил

Мен кетсам бир куни, йиғламанг,Юлдузлар юртида уйим бор.Баҳордан қишгача жаранглабТўкилиб тургувчи куйим бор.Осмоннинг энг ваҳим қаъридаБардошим чақинга айланур.Мен суйган шамоллар амри-лаГулбоғлар оқинга айланур.Кўнглим-ай, сен қолиб кетарсанИсмсиз гулларнинг рангида;Бир маъюс қўшиқлар айтарсанШафқатсиз кузларнинг тонгида.Жавзонинг энг узун кунлариШиддатим суръатин айтадир.Ялдонинг энг узун тунларинСирлари мен чалган найдадир.Шунчалар қудрату маҳобат,Сир билан яралган бу оламЧархида айланар тоабадМакнуна бир руҳ ҳам йўқолмай,Мен кетсам бир куни йиғламанг...
Кўнгил шеваси · 200621 satr