«Ғаддор дунё, қаҳҳор дунё...»
7 декабръ 2003 йил
Ғаддор дунё, қаҳҳор дунё,Ўқларинг-ку кўп эди,Лекин шоир қалбдан бўлакНишонингми йўқ эди?Бинафшанинг барглариниАлаф билган ҳўкизсан,Шоирингни мунча қисдинг,Кимларга-ку тўкиссан.Тоза-тоза дарёларгаТуфладилар, кулдилар.Тозанафас ИсоларгаДорни баланд қурдилар.Битта мардни яратгандаНечта номард яратдинг?Яна ўша битта мардниКимларга зор қаратдинг?Минг йил яшай, йўриғинггаЮрмагайман ўлсам ҳам.Ҳўкизларинг нафасиданБинафшадай сўлсам ҳам.Ўлсам-ўлай, кажлигингниАйтиб-айтиб ўтаман.Пистирмаси кўп кўчангданҚайтиб-қайтиб ўтаман.Ғаддор дунё, қаҳҳор дунёЎқларингни отарсан;Гул излаган шоирингниЎзинг жангчи этарсан.