«Кўкка боқсам – осмон айланар...»
Кўкка боқсам – осмон айланар,Ерга боқсам – айланар замин.Тангрим, энди ўзинг егайсанБир гуноҳкор бандангнинг ғамин.Кўрдим – кўнгил кенгликларигаКўчиб кетган оламлар қайтар.Уя қўйиб томирларимгаҚалдирғочлар валфажр айтар.Минг бир тўлғоқ азобларидаРуҳнинг масрур ёриди кўзи.Еру осмон аролиғидаБаҳайбат ҳур дарахтдай ўсдим.Шохларимни қуча билмадиТўртта уфқ ёйиб қулочин.Тўрт тарафга сочилиб кетдиТўрт унсурдан яралган очун.Мен юксалиб кетдим, юксалиб,Юлдузларга айтдим тушимни.Танидим бор хилқатдан қадимВа юқори бошланғичимни.Мен танидим сени, Муҳаббат,Ва юксалиб кетдим, юксалиб.Энди келган йўлларимни ёп,Юксакларда ўлдирсанг, майли...