Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

«Булутлар карвони ўтадир...»

Эй корвон, оҳиста рон...Саъдий
Булутлар карвони ўтадирСудралиб ҳориган йўлчидай.Ташнаком далалар қайдадирФалакка термулар бечидам.Дунёнинг энг гўзал гулларинГуноҳи карвоннинг бўйнида.Эй кўнгил, қодирот шунчаликБормидир сенинг ҳам қўйнингда?Эй карвон, оҳиста юрмагил,Азон айт заминнинг гўшига –Уйғониш калиди сендадир;Шу – сенинг чекингга тушгани.Эй кўнгил – фаришта янглиғим,Бу олам сен учун гуллаюр.Ўзингни уйғот, эй мунглиғим –Чекингда бор-йўғи шул эрур.Бу олам боғлари омонат,То улар бемаҳал узилмайОҳиста юрмагил, эй булут,Гулламай турмагил, кўнглим-ай...
Кўнгил шеваси · 200620 satr