«Сабуҳий қилмаган махмур каби ҳолим паришондур...»
Сабуҳий қилмаган махмур каби ҳолим паришондур,Ва ёким ойкезар янглиғ кетарман ҳар тараф, ёҳу!Эй ишқ султонлари, айтинг, бу не сеҳру, бу не жоду:Муҳаббатнинг саройи кенг экан, йўлни йўқотдим-ку,Асрлик тош янглиғ бу хатарли йўлда қотдим-ку.
Бу йўлдан кетгучи келмас, на "келгай"дур, на "душвор"дур,Бу йўлдур ёки йўлсизлик – гумоним аммо бисёрдур,Бу йўлсизлик аро йўлчи эсанг, йўл изламак ордур,Карашма денгизин кўрдим, на нозлик тўлқини вордур,Ҳалокат бўлғусин билмай қулочни катта отдим-ку.
Ўшал денгизда ғарқ бўлсам – буким оё хато, дўстлар?Магар ғарқ бўлмасам ҳам йўқ омонлик, не бало, дўстлар,Бу не афюнки – сернашъа, бўлибман мубтало, дўстлар,Ажаб дунё экан бу ишқ дунёси, аё дўстлар,Бу дунё деб у дунёни баҳосиз пулга сотдим-ку.
Бу ишқ бўстонида гуллар гаҳе алвон, гаҳе насрин,Саболарга ялингайман уфургил деб бўйин-атрин,Ахир, ёдлаб менинг афғону зоримни асрларкимАнинг гулзорида булбул ўқиб қон айлади бағрим,Кўзимдан ёшни жў айлаб, аламлар ичра ботдим-ку.
Бўлуб олам бу олам ул каби кўрганми дилдорни,Менингдек на мусулмон, на насоро – бир гирифторни,Илоҳо, мазҳабим – ишқ, қил не қилсанг бу гуноҳкорни,Қаландардек юриб дунёни кездим, топмайин ёрниЯна кулбамга қайғулар, аламлар бирла қайтдим-ку.
Маломат қилмангиз ким деб, агар пинҳон эдим, дўстлар,Қўйинг Фарҳоду Мажнунларни, чин достон эдим, дўстлар,Замон бегонаси, лек нодири даврон эдим, дўстларМуҳаббат осмонида гўзал Чўлпон эдим,дўстлар,Қуёшнинг нурига тоқат қилолмай ерга ботдим-ку.