Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

КЕЧ КУЗДА ОЧИЛГАН ГУЛ ИЛА МУЛОҚОТ

ноябръ 2000 йил

Менга ҳеч ким салом айтмадими, гул,Баҳор туғилажак сирли ёқлардан?Мен қайтиб келаман ҳар тонгда, ахир,Қийғос гуллаб ётган чаман боғлардан.Кузак оқимининг сокин қўйнидаЭркнинг боласиман, шиддат боласи.Ҳар бир ҳужайрамда минг куртак, ғунча,Тўкилмоқ истамас, фавқат гулласа.Тўкилмоқ истамас, фақат гулласаНеки яратилмиш, не туғилмиш бор.Бу қандайин қисмат, ахир, бўлмаса,Хазонлар бағрида бир гул улуғвор!Аччиқ шамолларга юзма-юз бир гул,Бу вулқон кўнглима изма-из бир гул;Ўзмоқ, ўзгартирмоқ бўлган анис гул,Дунё тузугига бегонамиз, Гул:Келсагу кетмасак деймиз-да, гулим,Яратиш завқидан жонларки бехуд.Шунданми, гоҳида қолгаймиз золимАччиқ шамолларга ёлғиз бетма-бет.Бу очун шафқатни билмагай лекин,На рағбат, на таскин, на бир мукофот.Бу ҳукм - шунчалар мустабид ҳукмБир япроқ узилмас бевақт, бесоат.Начора, фарзандмиз шундай оламга.Хаёллар гоҳида шунданми маъюс...Туманлар бўзарган бир субҳидамдаЧорбоғда келдиму сенга юзма-юз;Бир лаҳза ўйларим қолдилар басир,«Умрим мангуликдай туюлди бир дам».Мен қайтиб келаман ҳар тонгда, ахир,Қийғос гуллаб ётган чаман боғлардан!Сен ўшал боғлардан ботир элчисан,Сен менинг ўнг келган тушимсан, гулим;Фикримни тўзғитган ҳорғин йўлчисан,Боғимга бир қўнган қушимсан, гулим.Мен кўрдим, салқиган япроқларингдаТўрт фасл рангию оҳанги жамдир.Эҳтимол, кечиккан гуллари биланХаёт барқарордир, олам – оламдир?!Эҳтимол, ғурбатлар урчиганЕрнинг заъфар чеҳрасида рангочар холсан;Гўзал орзусидай телба шоирнингТўнғиган оламга балки малолсан.Оҳ, энди берайин сенга қандай ном,Мен очган қитъасан, юлдузсан зинҳор –Эй, баҳор ишқида қисмати хазон,Эй, хазон бағридан термулган баҳор!
Кўнгил шеваси · 200648 satr