ИССИҚ ҚИШ
21 январъ 2002 йил
Гуллама, олмажон,Гулламай тургин,Бу – алдамчи баҳор,Бу алдамчи – қиш.Вақт айнимаган юртларда ҳалиТўнғиган айиқлар кўрмоқда-ку туш.Майсалар ғимирлар гўдакчалардай,Қумурсқалар ғажир далаларимни.Гуллама, олмажон, мен сенга айтайБоламга айтмаган аллаларимни.Бу – қиш-ку,Бу – қишдир,Бу – албатта, қиш,Аёзин, қорларин яширган маккор.Ариқларнинг кунгай бетларида нишУрибди шошқалоқ ҳулволар қатор.Гулларим!Олмажон!Буғдойзор далам!Бу кулган осмонга ишонманг, кутинг.У олис юртларнинг йўриғи бошқа,Тўрт фасли ёз эмас, ахир, бу юртнинг.Бу юртнинг жамийки гажир шоириСовуққа алишгай яллаларини.Гуллама, олмажон!Мен сенга айтайБоламга айтмаган аллаларимни.Қирмизи гулларинг ёнса юлдуздай,Ифоринг оламни тутса бетаъма.Бошингга ёғилса қорлар қузғундай —Унда сен нетарсан?Мен-чи, нетаман?Сен, ахир, азалий рафтин бузмаганҲаётнинг барқарор қасидасисан.Элимнинг қуртлару ғажир фаслларҲамла қилиб турган насибасисан.Гуллама,Қалбимнинг қаъридан зинҳорОчмагил энг эски яраларини.Қўй, қадимий тилда этсинлар изҳорОшиқлар жигари пораларини.Ким ҳам адашмаган бундай замондаЁ баҳор адашган, ё қиш адашган.Фақат сен адашма, олмажон-олма,Гуллама шул ажаб фаслга қасдан.