АФИФАНИНГ ТАВАЛЛУДИГА
18 февраль 2001 йил
Афифа бир нигоҳ, бир руҳ бокира,Энг тоза бир нафас, ҳайратлар – ҳулво...Айниган, тўзиган тузугинг ичраСен қандай яратдинг буларни, дунё?Меники бўлдилар гўзал орзулар,Боиси – шул латиф хилқатинг;АммоМени бахтли этмоқ учунми фақатБу мўъжиза руҳни яратдинг, дунё?Сўз айтса – қўшиқдай чиқди жаранглаб,Йиғласа – оламнинг кири ювилди;Боқса – вайрон бўлди дорлар саланглаб,Изидан минг йиллик баҳор тирилди.Тунлар хобгоҳида қилди машваратОсмондан қуйилган фаришта нурлар.Кулса – бодроқ каби сочилди бодрабБалки валийларга ноаён сирлар.Санаб улгурмадим турфа рангларниТўрт тараф эртакка эврилди шундай.Мен учунми фақат ташрифи унинг?Юрак — ерга қўнмас қуш бўлди, ҳай-ҳай...Йўқ, фақат мен учун эмас бу афсун,Димиққан, бўғриққан бир иқлим ароЎзинг тўйиб нафас олмоғинг учунСоф, тоза ҳаволар яратдинг, дунё...