Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

ҲАҚИҚАТ

23-25 март 2006 йил

Мен киму, Темурдан сўз айтмоқ қайда?Онаман, наслимнинг ғамини ейман:Темурбекка боқиб сўнган шиддатим,Синдирилган шаштим уйғонса дейман.Қонимни қиздирса туркий асосим,Қадримга ахтарсам мангулик қиёсҒурурим, исёним, орим, қасосим –Темурбек ёдимга кирар гулдурос.Темурбек, Темурбек.. Тасодиф эмас,Урҳоси Тўнюқуқ хитобларида.Паришон туркийлар кўкрагида дарзФол очди "Ирқ битик" китобларида.Асрий илтижолар кетмади бадар,Диловар Темурбек чицдм от солиб.Тариқдай сочилган не-не элатларКўккача ўсдилар бир дала бўлиб.Эҳтимол, қаҳридан, Балки, меҳриданБуюк бир салтанат бўлганда бунёдШақолдай увлади муштин уддалабТугишни билмаган ғўддайма дунё.Орзуси кулбаси деворлариниОшиб ўтолмаган ҳар шуҳратталабНечун абадият асрорлариниТафтиш этаверар минғир-минғирлаб?Ким, ахир, суйибди жанг сурониниЎчоада ёнса ўт, дилда муҳаббат,Тарих юкламаса кори-борини,Буюк вазифалар бўлмаса қисмат?Найсоннинг ҳуршамол кечаларидаЁдимни қамчилаб ўтар минг савол:9Мангулик ҳикмати бунчалар чигал,Дунёга шиддатдан бунчалар малол?Гарчанд Тангри суйди баҳодирларни,Гарчанд дилларида порлатди чироқ,Гарчанд ҳақиқатнинг қароргоҳидаТемурбек ўз ўрнин топди-ку.БироқКим айтар битди деб ғаюрлик, кажлик,Ким ҳануз маломат фурсатин кутар...Лекин ҳақиқат шул:Темурбек ғолибАсрлар устидан от суриб ўтар!
Кўнгил шеваси · 200643 satr