Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

ФИТРАТ

1996.

Тугадими, юртим, тонгларинг отиб,Қуёшларинг чиқиб тамом битдими?Ёки бир тушганча қолдими қотибҚай бир ваҳим тунинг - зулмат етими?Бу туннинг бағрида ивирсийдир шум,Айғоқчи шарпалар ненидир пойлаб.Гўё етти иқлим қилинган жоду,Гўё ҳақнинг кўзи ташланган бойлаб.Бул-да тасодифми? Осмонинг, олам,Нечун тўнтарилмас, нечун турар тинч?Қонларимда қайнар минг йиллик алам,Беш юз йиллик соғинч, юз йиллик ўкинч.Менинг жоним ҳалак, жаҳоним ҳалак,Қоним, турма, югур, тўхтама, урин.Уйғон-ай, Туркистон, уйғон-ай тезракТунларингни севиб қолмасдан бурун.Ҳатто гўримда ҳам тинч ётолмасман,Чекимга тушгандан қутқазмас ўлим:Уйғота билмасам,Тонгла маҳшардаКўзларингга қандай қарайман, элим?!
Кўнгил шеваси · 200621 satr