Асосий қисмга ўтиш
Sheʼrlar

ЭЙ ВАТАН...

Эй Ватан, тунлар йўқолди - кундузингдан айланай,Кундузам ўчмас ўн икки юлдузингдан айланай.Не жаҳонгир истади маҳв айламоқни даҳр аро,Ўлмагайсан - сувга етган илдизингдан айланай.Толейинг деб йиғлаб ўтганлар руҳи шод ўлди, чунҲар тунинг қадр ўлди, ҳар кун Наврўзингдан айланай.IIЁ Ватан, балоларданИстиқлолинг сақлагай.Нек мақсадинг, нек саъйинг,Нек аъмолинг сақлагай.Тонгда узилган нондай"Ассалом"инг сақлагай.Эрк истаган миллатгаЭҳтироминг сақлагай.Темур, Улуғбек, Бобур –Валий номинг сақлагай.Ҳам Қодиру ҳам ҚуръонҲам Исломинг сақлагай.
Кўнгил шеваси · 200619 satr