ЎЗБЕКИСТОН
Ортга боқса, баҳодирТемурлари бор Ватан,Босган йўлинг асотир,Эртакларга ўхшайди.Менга жондай азизсан,Менга номус-ор Ватан,Битта баргинг узилса,Мингта жоним қақшайди.Бобом сурган отлардаСолгансан сурон Ватан,Саҳфасидан қонлариҚалқиб чигққан китобсан;Онам тонгларда айтганАлладан аён, Ватан:Юлдуз бўлсанг, мен учунБалқиб чиққан офтобсан.IIБу - мард она Тўмарис фарёди,Муьқаннанинг тинмаган оҳ-доди,Бобурнинг сўнг илинжи, имдоди:«Ўлсам ўлай, сани ман ҳур кўрай».
Ким сан учун куйибдур - сўзи шул,Баҳори шул, сўлдиргич кузи шул,Тириклигин маъноси, ўзи шул:«Дунё элин ичинда зўр кўрай».
Сени суймоқ - энг улуғ ибодат,Сен деганнинг иймони саломатЭй ҳур Ватан, онажон, то абадПешонангда илоҳий нур кўрай,Пешонангда илоҳий нур кўрай!