«Наврўз боғларида қумрилар чаҳ-чаҳ...»
10-12 март 2006 йил
Наврўз боғларида қумрилар чаҳ-чаҳ,Гулпари дарахтлар кулдилар қаҳ-қаҳ.Яйралиш ҳаққини берди ҳаволар,Эй дил, ғусса бўлдинг, кетайлик биз ҳамНайистон ёқларда олайлик нафас.Айнима ҳисларнинг шаҳарчасидан,Ва майда касларнинг шаҳарчасиданТоғлар қудратига кетайлик, эй дил!Дарё шиддатига кетайлик, эй дил!Кетмоқлик эркини берди бу фасл,Наврўз боғларига кетайлик, эй дил!